Мақола

1 195 22/01/2024

Иқтисодчи Наталя Зубаревичнинг таъкидлашича, Татаристон ҳукумати, шунингдек, бутун Россияда бўлганидек, 2020-йилларнинг охиригача ишчи кучи етишмаслиги муаммосини ҳал қила олмайди.

“Бу борада ҳеч нарса қила олмайсиз. Рўй бераётган воқеаларга  мослашинг. Бу инвестицион жозибадор ҳудудларнинг ривожланиш йўлидаги асосий тўсиқдир”, – деган у Қозонда республика инвестицияларни ривожлантириш агентлиги (АИР) йиғилишида сўзлаган нутқида.

Зубаревич хоним буни мамлакат аҳолисининг демографик тузилишининг ўзига хос хусусиятлари билан изоҳлади. “Меҳнат бозорига 20 ёшида кирадиган авлод жуда кам. Уларнинг сони ҳозир 35-38 ёшда бўлганларга қараганда учдан бир қисмга камроқ. Аёллар кўп туғишмаяпти. Сизга ишчи кучи керак, лекин у йўқ, – деб таъкидлайди эксперт.

Иқтисодчи мутасаддиларга “Ўзбекистонга эътибор қаратишни” таклиф қилган. “У ерда қандайдир кўргазмага ўхшаш нарса ташкил қилинг, улар бу сўзларни билишмайди. Ўзбекистон Тожикистондан кадрлар сифати нуқтаи назаридан яхшироқ, – деган Зубаревич хоним. Шу билан бирга, у чет элликлар оилалари билан келгани учун ижтимоий харажатлар ортиб бориши ҳақида огоҳлантирган.

“Қисқаси, сиз Россияда ишчи топа олмайсиз. Сиз Кавказга бормайсиз – улар станокда ишламайди. Ўзбекистонликлар эса бир нечта, жумладан, Фарғона водийсида, Тошкент яқинида корейсларнинг йиғиш заводларини қуришга муваффақ бўлишди. Шунинг учун ўзбек тилини ўрганинг, сизга осон”, — дейди иқтисодчи Татаристон расмийларига.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация