Мақола

922 27/09/2022

Ўтган йил давомида патентларни расмийлаштириш ҳисобига Татаристон бюджетига тахминан 950 миллион рубль ўтказилди, 2022 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра эса бу сумма 986 миллион рублни ташкил этди.

Татаристонда келгуси йилда чет элликларни ишга жойлаштириш учун патент нархи 5244 рубль 10 тийин бўлади. Республикада 2023 йил учун меҳнат бозорининг хусусиятларини акс эттирувчи минтақавий коэффициентни белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Татаристон Республикаси Давлат кенгашининг 34 йиғилишида депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Бу ҳақда “Мигранто.ру” сайти хабар берди.

“Ҳудудий коэффициент кўрсаткичи патент нархини белгилайди Қонун лойиҳаси федерал даражада патент учун қатъий белгиланган аванс тўловига 2,08 миқдорида минтақавий коэффициентни жорий этишни назарда тутади”, – деб тушунтирди Татаристон Республикаси меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Эльмира Зарипова.

Унинг аниқлик киритишича, коэффициентни аниқлаш 2023 йил учун 40 339 рубль миқдорида кўзда тутилган ўртача ойлик иш ҳақидан шахсий даромад солиғининг 13% нисбати, шунингдек қатъий белгиланган бўнак солиғи миқдорига асосланган дефлятор коэффициентини ҳисобга олган ҳолдаги тўлов -2 521,2 рублни ташкил этади.

Зарипова жорий этилган ҳудудий коэффициент чет эллик ишчилардан солиқ тушумини таъминлаши, “яширин” иш ҳақини камайтиришга олиб келади, деб ҳисоблайди. Чунки юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар мигрантларни патент асосида ишга олишлари жуда муҳим.

Вазирнинг сўзларига кўра, чет эллик ишчилардан олинадиган даромад солиғи бўйича тўловлар суммаси тўлиқ республика бюджетига ўтказилади. Шундай қилиб, ўтган йил давомида бюджетга тахминан 950 миллион рубль ўтказилди, 2022 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра эса бу сумма 986 миллион рублни ташкил этди. Бу йил патент нархи 4752 рублни ташкил этяпти.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация