Мақола

874 19/12/2022

Telegram фойдаланувчилари 17 декабрь куни аккаунтларини ўғирлашга уринишларга дуч келишди.

Фирибгарлар Telegram Premium обунасини совға қилиш баҳонасида Telegram  фойдаланувчилари аккаунтларини оммавий равишда ўғирлашга уринган, деб хабар беради “Минцифры”.

Аниқлик киритилишича, фойдаланувчи контактлар рўйхатидан кимдандир совға-Telegram Premium’га обуна юборгани ҳақида хабар олади.

“Фойдаланувчи тугмани босади ва шу лаҳзада у авторизация кодини олади.  Экранда обунани фаоллаштириш учун ушбу кодни киритиш кераклиги ёзилган”,-дея қўшимча қилади вазирлик.

Кодни киритгандан сўнг, ҳисоб ёзуви дарҳол тажовузкорнинг компьютерида очилади.

Шундан сўнг, ўғирланган аккаунтдан бу хабар контактлар рўйхатидагиларга жўнатилади. Оқибатда, аккаунтларнинг оммавий ўғирланишига йўл очилади.

Мутахассислар Telegram фойдаланувчиларини икки факторли аутентификациядан фойдаланишга чақирмоқда, бунда ҳатто кодни киритгандан кейин ҳам тажовузкорлар фақат аккаунт эгаси биладиган паролни киритиши керак бўлади.

Аввалроқ фирибгарлар Telegram аккаунтларини ўғирлаш учун турли танловларда иштирок этиш таклиф қилинган ҳаволалар жўнатаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Манбаа: РИА Новости.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация