Maqola

1 381 25/09/2022

«СНГ Главное» Telegram -канали  тармоқ асосчиси Павел Дуровдан Россияга Марказий Осиёдан борган мигрантлар Россия-Украина ўртасидаги ҳарбий можароларда иштирок этмасликка чақириш ҳақида мурожаат билан чиқди.

«Биласизки, Россияда фаол пропаганда кетмоқда ва Марказий осиё давлатларидан келган мигрантларни «кўнгиллилар» сафига қўшишга ҳаракат қилинмоқда. Уларнинг аксарияти етарли маълумотга эга эмас, уларни алдашмоқда, айримларини пул билан сотиб олишмоқда ёки фуқаролик ваъда қилинмоқда. Айрим ҳолатларда эса уларнинг паспортлари шунчаки олиб қўйилмоқда ва қайноқ нуқталарга жўнатиб юборишяпти», – дейилган мурожаатда.

«Ҳурматли Павел Валерьевич,  бизга ёрдам беришингизни сўраймиз. Ҳар иккала томондан ҳам одамлар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беринг. Биз сизнинг жамоангиз пандемия даврида махсус хабарлар юбориб давлатлар билан ажойиб ишлаганини биламиз», – дейилади каналда эълон қилинган постда.

«Биз Марказий Осиё давлатлари фуқароларига махсус хабар юборишни сўраймиз. У икки тилда: уларнинг она тили ва рус тилида жўнатилиши керак», – деб таъкидланган мурожаатда.

Марказий Осиё давлатларидаги расмий идоралар ижтимоий тармоқларда ўз ватандошларига мурожаатлар билан чиқишмоқда. Лекин бундай огоҳлантиришлар «пропаганданинг даҳшатли кучи» олдида ожизлик қилаётгани мурожаатда тан олинган.

Расмий идоралар Ўзбекистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам ҳарбий можароларда иштирок этиш учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилганини маълум қилишган.

Аввалроқ Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумати вакиллари ўз ватандошларига мурожаат қилиб, хорижий давлатлар ҳудудида ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликка чақирган эдилар. Улар бундай қилмиш жиноят эканлигини эслатишди. Қирғизистон Жиноят кодексининг 256-моддасида хорижий давлат ҳудудида қуролли тўқнашувлар ёки жанговар ҳаракатларда қатнашиш, мол-мулки мусодара қилинган ҳолда ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси ва Ўзбекистон Бош прокуратураси республика Жиноят кодексининг 154-моддасида («Ёлланиш») ўн йилгача қамоқ жазоси назарда тутилганини эслатиб ўтди. Дипломатик миссия Ўзбекистон фуқаросининг хорижий давлат фуқаролигига мансуб экани тан олинмаслиги, Ўзбекистон фуқаролигига мансублик республика Президентининг тегишли фармони чиқарилган сўнггина ўз кучини йўқотиши мумкинлигини таъкидлади.

Мигрантлар аскарликка ёлланган барча ўзбекистонликлар жиноий жавобгарликка тортилишидан огоҳлантирилди, ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаслик, «провокацияларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлиш»га чақирилди. Бу ҳақда “Фарғона” АА хабар берди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya