Мақола

678 24/01/2023

Telegram мессенжери 2022 йилда фойдаланувчи лар фаоллиги бўйича биринчи ўринни эгаллади ва трафик бўйича биринчи марта WhatsApp’ни (Россияда экстремистик деб тан олинган Мета корпорациясига тегишли) ортда қолдирди.

Бу ҳақда “Ведомости” нашри “катта тўртлик” операторларининг маълумотларига таяниб хабар берди.

Telegram фойдаланувчилари трафигининг ҳажми 2023 йил бошига келиб, мессенжерлар умумий ҳажмининг 60% дан 80%ни ташкил этди.

“Вымпелком” (“Билайн” бренди) вакилининг сўзларига кўра, Telegram трафигининг ҳажми ўсишда давом этмоқда, Россияда WhatsApp мессенжери учун бу кўрсаткич унчалик ўзгармаган.

“Мегафон” вакилининг нашрга берган маълумотига кўра, Telegram 2022 йил мартидан бери трафик бўйича етакчилик мавқеини сақлаб қолган.

Газетада ёзилишича, МТСтармоғида WhatsApp фойдаланувчилари айни пайтда бошқа мессенжерлардагидан кўпроқ. Telegram – иккинчи ўринда, бироқ 2023 йилда бу кўрсаткич бўйича рақобатчидан ўзиб кетиши мумкин, деб таъкидлайди “Ведомости” нашри.

“Айнан Telegram ҳозир энг тез ривожланган мессенжер саналади, йил давомида Tele2 абонентлари орасида унинг аудиторияси деярли 50%га ошди”,- деди ушбу оператор вакили. Унинг сўзларига кўра, мессенжер ҳам янгиликлар, ҳам кўнгилочар каналлар, ҳам хабар алмашиш имконияти туфайли шундай машҳурликка эришган.

Нашрга Mediascope тақдим этган статистик  маълумотларига кўра, январь ойи бошига келиб, ўтган йилга нисбатан Telegram аудиторияси кунига 25,5 миллиондан 48,8 миллион нафар фойдаланувчига ошган.

Шундай қилиб, 2023 йилнинг январига келиб, Россиядаги Telegram аудиторияси мамлакатдаги барча интернет фойдаланувчиларининг қарийб 40%ни ташкил этди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация