Мақола

1 251 08/12/2022

Энди оммавий ижтимоий тармоқда аккаунт очиш учун алоҳида харид қилинадиган аноним рақамлардан фойдаланиш мумкин.

6 декабр куни Telegram маъмурияти навбатдаги янгиликлар ҳақида, жумладан, SIM-картасиз аккаунт очиш имконияти ҳақида хабар берди. 

«Telegram орқали мулоқот қилганда телефон рақамини бегоналардан яшириш имкони бор эди. Фойдаланувчи уни кимга кўрсатишни ўзи ҳал қилиши ва телефон рақами орқали ўзини топишни тақиқлаши мумкин эди. Энди эса махфийликнинг янги даври бошланди. Бундан буён Telegram аккаунтини блокчейн асосидаги аноним рақамлардан фойдаланган ҳолда,  SIM-картасиз рўйхатдан ўтказиш мумкин. Бундай рақамларни Fragment платформасида харид қилиш мумкин», дейилади маъмурият хабарида.

Битта аноним рақамнинг нархи 9 TON (ҳозирги курс бўйича деярли 17 доллар) миқдорида белгиланган. Бу ҳақда «Кун.уз» хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация