Maqola

892 17/11/2023

СК раҳбари Бастрикин Москва жануби-шарқий округидаги мусулмонлар диний маркази ишининг қонунийлигини текширишни буюрди.

Нижегород туманининг аҳолиси мусулмонлар масжидининг  болалар муассасасига яқинлиги ва айниқса, жума кунлари одамларнинг кўп келишидан норозилигини билдирган.

Дастлабки текширув вақтида иш очилмаган, бироқ Тергов қўмитаси раҳбари Бастрикин аралашиб, жиноят иши қўзғатишдан бош тортиш сабаблари ва қўшимча текшириш натижалари бўйича ҳисобот талаб қилган.

Бу шикоят Москва вилоятидаги мусулмонлар диний масканларини кетма-кет текширишлар фонида келиб тушди. Қизиғи шундаки, ушбу текширувдан олдин Басовская кўчасидаги масжид ҳақида Ислом ва мусулмонлар ҳақида салбий маълумотларни тарқатувчи миллатчи телеграм каналлари бонг ура бошлаганди. Бу каналлар диний масалаларда кескинлик чиқарувчи манбалардан ҳисобланади.

Мана шундай “нафрат уялари”дан бири бу ҳақда:

“Москва, Басовская кўчаси, 1-уй, собиқ озиқ-овқат дўкони биносида қандайдир мусулмон ташкилоти тузилган. Улар ҳар куни эрталаб ва ҳар жума куни катта оломон бўлиб  йиғилишади. Уларнинг машиналари тўхташ жойлари ва ҳовлиларни босиб кетади. Улар орасида ноқонуний мигрантлар ҳам кўп деган гумон бор”, деб ёзган.

Мусулмонлар диний маркази сифатида ҳам танилган Басовская кўчасидаги масжид қарийб 10 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда ва бу пойтахтда намоз ўқийдиган жойлар танқислиги натижасидир. Ҳозирда терговчилар ушбу масжид фаолияти билан боғлиқ ҳолатларни ўрганмоқда.

Маҳаллий аҳолининг масжидларни “террорчилар ўчоғи” сифатида кўриб, мусулмонлар ибодатхонаси қурилишига қарши чиқиши Россияда кўп учраб тураб туради. Масалан, 2023 йилнинг март ойида Косино-Ухтомский туманида ўнлаб намойишчилар кўл яқинида қурилажак масжидга қарши намойишлар ўтказган эди. Шундан сўнг Москва мэри Сергей Собянин масжид бошқа жойда қурилишига қарор қилган эди. Москва шаҳрида 3 миллионга яқин мусулмон бўлгани ҳолда атиги 4 дона масжид хизмат қилмоқда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya