Maqola

1 119 24/12/2021

2021 йил охирига келиб, Россида узоқ муддат бўладиган барча хорижликлар учун тиббий кўрикдан ўтиш мажбурий бўлади.

 

 274-сонли қонун ва тиббий кўрик

29 декабрдан бошлаб, 2021 йилнинг 7 январидаги 274-сонли Федерал қонуни билан тасдиқланган ўзгаришлар кучга киради. Энди Россия Федерациясига 90 кундан ортиқ муддатга келган барча чет элликлар, Россияга келиш мақсадидан қатъи назар, тиббий кўрикдан ўтишлари шарт бўлади.

Россияга келиш мақсади эндиликда мигрантнинг қанча вақтга келишига таъсир қилади ва қуйидаги муддатларда тиббий кўрикдан ўтиши керак бўлади:

  • ишлаш учун келганлар – Россия Федерациясига кирган кунидан кейин 30 кун ичида тиббий кўрикдан ўтиши керак;
  • бошқа мақсадда келганлар (жумладан, талабалар) – Россия Федерациясига кирган пайтдан бошлаб 90 кун ичида тиббий кўрикдан ўтиши керак.

2021 йил 29 декабрдан бошлаб ЕОИИ давлатларидан келган хорижий ишчилар ва ҳаттоки юқори малакали мутахассислар тиббий кўрикдан ўтказилади. Ҳозригача тиббий кўрикдан озод қилинган ягона мамлакат одамлари – бу Беларусияликлар бўлиб турибди.

Агар чет эллик ишчи Россияга 2021 йил 29 декабрдан кейин келса, у тиббий кўрикдан ўтиши ва тиббий хулосани тақдим этиши шарт. Келажакда, тиббий кўрикнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, яна тиббий кўрикдан ўтганлик ҳужжатини топшириши шарт бўлади. Тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақидаги ҳужжатининг муддати 3 ойгача амал қилади.

Мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш тўғрисидаги қонун кучга кирган пайтигача Россия ичида бўлган чет эл фуқаролари учун тиббий кўрикдан ўтиш мажбур бўлмайди. Фақатгина улар Россиядан чиқиб кетиб, қайта кирайтганида тиббий кўрикдан ўтиши шарт бўлади.

Тиббий кўрикдан ўтиш тартиби Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 1079н-сон буйруғи билан тасдиқланган бўлиб, у 2022 йил 1 мартдан кучга киради. У пайтгача эса Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 29 июндаги 384н-сон буйруғи асосида тиббий кўрикдан ўтиш қоидалари амал қилади.

Ўзгаришлар чет элликларни ёллайдиган иш берувчиларга ҳам тегишли бўлади. Энди улар барча чет эллик ходимлардан тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатни  сўрашлари керак бўлади.

 

Тиббий кўриксиз ишга қабул қилганлик учун жавобгарлик

Агар муваффақиятли тиббий кўрикдан ўтганлик иш жой учун мажбурий бўлса, тиббий кўрикдан ўтганлигига ишонч ҳосил қилиш иш берувчининг жавобгарлигида бўлади.

Ушбу талабни бузганлик учун иш берувчилар қуйидаги маъмурий жавобгарликка тортиладилар:

  • 110 мингдан 130 минг рублгача (Россия Федерацияси Маъмурий Кодексининг 5.27.1-моддаси 3-банди);
  • такрорий ҳуқуқбузарлик учун – 200 минг рублгача ёки ташкилот фаолиятини 90 кунгача тўхтатиб туриш (Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 5.27.1-моддаси 5-банди).

Бу дегани эндиликда мигрантларнинг иш берувчилари улардан тиббий кўрикдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжатни қатъий талаб қилишга мажбур бўлади.

 

Мигрантдан талаб этиладиган бошқа тиббий ҳужжатлар

Бундан ташқари мигрантлар ишга киришидан олдин талаб этиладиган бошқа тиббий ҳужжатлар ҳам бўлади. Иш берувчилар мигрантларни ишга қабул қилишдан олдин қуйидагилар мавжудлигини текшириши керак бўлади:

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya