Мақола

1 050 14/07/2022

Тинькофф банк Россия банки томонидан яратилган “Тезкор тўловлар тизими”(ТТТ) учун рублдаги хорижий пул ўтказмалари провайдерига айланди, – деб хабар беради  “Российская газета”.

Энди Россиядан рублни “Тезкор тўлов тизими”да («Система быстрых платежей»-СБП),  мобил телефон рақами орқали хорижий банкка ўтказиш мумкин бўлади. Рубль автоматик равишда олувчи банк валютасига ўтказилади. Биринчи пул ўтказмаси Россиянинг “Хайс” банки мижози томонидан Қирғизистон “MBANK”га жўнатилди ва ўтказма дарҳол амалга оширилди.

Келажакда Тинькофф Банк Россия банкларига ТТТ орқали Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларга (ЕОИИга аъзо мамлакатлар – Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон), шунингдек МДҲ давлатларига пул ўтказишни амалга оширади. Бошқа мамлакатлардан Россияга ТТТ орқали пул ўтказиш жорий йилнинг охиригача йўлга қўйилади.

Ғарб давлатларининг санкциялари рўйхатига киритилмаганлиги сабабли Тинькофф банк ТТТ провайдери бўлишга эришди. Россиянинг деярли барча йирик банкларига нисбатан эса санкция чоралари қўлланилган.

ТТТ сервиси “Банк России” ва тўлов карталари миллий тизими томонидан 2019 йилда жорий қилинган. Россия банклари мижозлари тизим орқали ҳисоб рақамига уланган телефон рақамлари бўйича, карта рақамларини киритмай пул ўтказишлари мумкин бўлган. Ойига 100 минг рубль ўтказиш тизим фойдаланувчилари учун бепул. Сиз шунингдек ТТТда товар ва хизматлар учун QR-код бўйича тўловни амалга оширишингиз мумкин.

Провайдер банк барча стандартларни ҳисобга олган ҳолда  ТТТ инфратузилмаси ва идентификаторларидан фойдаланиб, тўловларни бирлаштириш ва ўтказиш функцияларини амалга оширади.

Трансчегаравий ўтказмалар ТТТда амалга оширилади. Уларга SWIFT тўлов тизими ва унинг муқобил кўриниши – “СПФС” (молиявий маълумотларни узатиш тизими) кирмайди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация