Мақола

253 26/10/2023

Томск вилоятига Ўзбекистон делегацияси ташриф буюрди. Ташриф доирасида Томск Катта университети олий ўқув юртлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбатда маҳаллий ўзбек диаспораси вакиллари ҳам иштирок этди.

Суҳбат натижасида, хусусан, Ўзбекистоннинг ўсиб бораётган иқтисодиёти учун, жумладан, олий таълим билан боғлиқ бўлмаган кадрларни профессионал онлайн курслар форматида тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича келишувларга эришилди. Бундан ташқари, томонлар талабалар алмашинувини амалга оширишга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Томск давлат университетида ўзбекистонлик 487 нафар талаба таҳсил олмоқда. Ваҳоланки, уч йил олдин бундай одамлар сони 200 тани ташкил этган. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, эришилган келишувлар туфайли Томскда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари сафи янада кенгайиши мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация