Мақола

599 21/01/2023

Тошкент аэропортидан Бобур кўчаси бўйлаб шаҳар йўналишидаги кўприкнинг бир қисми 19 январдан иш тугагунга қадар реконструкция қилиш учун ёпилди. Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш  тавсия этилади.

Бобур кўчасидаги аэропортга олиб борувчи кўприк 19 январдан иш тугагунга қадар ёпилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Пойтахт маъмурияти томонидан эълон қилинган харитага кўра, аэропортнинг учиб кетиш терминалидан шаҳарга йўналиши ёпиқ.

Маъмуриятнинг таъкидлашича, бу кўприкни реконструкция қилиш ишлари бошлангани билан боғлиқ. Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил февраль ойида Яккасарой тумани ҳокимлиги Тошкент шаҳридаги Бобур кўчаси реконструкция қилинишини маълум қилган эди. Реконструкция “Тошкент” халқаро аэропортидаги кўприкдан Яккасарой тумани ҳокимлиги биносигача бўлган қисмини қамраб олади.

Тошкент халқаро аэропортига олиб борадиган ва 1967 йилда қурилган кўприкнинг ўзини реконструкция қилиш охирги марта 2008 йилда амалга оширилган, ўшанда автомобиль йўли олти қаторга кенгайтирилган эди.

Шу ўринда Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳам мазкур кўприк  таъмирланиши муносабати билан учиб кетувчи йўловчилардан рейсларга кеч қолмасликни, айланма йўллардан фойдаланиш учун қўшимча вақт кераклигини ҳисобга олган ҳолда аэропортга вақтлироқ етиб келишларини сўради.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация