Maqola

809 19/08/2022

Тошкент аэропортининг маҳаллий ва халқаро авиақатнов терминаллари ўртасида бепул автобус қатнови тест режимида йўлга қўйилди. UzPort стикерли автобус ҳар куни соат 05:00дан 23:30 гача хизмат кўрсатади, деб хабар беради Uzbekistan Airports матбуот хизмати. 

Бу ҳақда хабар берган Uzbekistan Airports матбуот хизмати айни масалада йўловчилардан кўплаб мурожаатлар тушганини қайд этган.

“Йўловчилар айрим ҳолларда терминалларни адаштириб нотўғри терминалга келишади. Шаҳардаги терминаллар орасидаги масофа тахминан 4 км. Тезкор усул – таксидан фойдаланиш, аммо такси нархи ҳар доим ҳам барча тоифадаги фуқаролар учун мақбул эмас”, – дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, терминаллараро автобус ҳар соатда, жадвалга мувофиқ ҳаракатланади.

Автобус халқаро авиақатновлар терминалида жўнаб кетиш зали ёнидаги тўхташ жойида, автобуслар учун ажратилган йўлак бўйлаб ҳаракатланади. Маҳаллий терминалда эса кириш эшиги ёнигача боради.

Автобус хизматларидан барча хоҳловчилар мутлақо бепул фойдаланиши мумкин, дейилади расмий релизда.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya