Maqola

1 615 19/07/2023

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти маълум қилишича, “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропорти учиб кетиш залида 15 июль куни ёқимсиз ҳодиса содир бўлган.

HY-603 «Тошкент-Москва» рейси билан кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Н.Ф. жамоат жойида маст ҳолда йўловчи фуқароларни ҳамда аэропорт ишчиларини уятли сўзлар билан хақорат қилган.

Жамоат тартибини бузиб, майда безорилик содир этганлиги учун ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан хуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилган. Мазкур холат юзасидан жиноят ишлар бўйича Тошкент шаҳри Сирғали тумани суди томонидан ҳуқуқбузар Н.Ф.га нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Қизиғи шундаки, мазкур шахс илгари ҳам худди шу каби қилиғи учун жавобгарликка тортилган: 20 июн куни Н.Ф. 5 кунга маъмурий қамоқ жазосига ҳукм  қилинган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya