Мақола

932 15/09/2022

Охирги уч кун ичида аэропортда “бомбилалар” томонидан бир неча провокациялар амалга оширилди. 12 сентябрь куни такси ҳайдовчиларидан бири аэропорт хавфсизлик хизмати ходимини уни аэропортга киритмаганлиги учун калтаклади.

“Тошкент” аэропортида 12 сентябрдан бошлаб “”Е-аукцион” платқормасида ўтказилган очиқ тендерлар орқали танлаб олинган компания таксилари йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар беради.

Техник топшириқда кўрсатилган барча талабларга жавоб берадиган «Bobur Diyor»нинг таксилари  аэропортда иш бошлашди. Янги «Taxi Airport Tashkent» бренди туширилган, фақат бензинда ишлайдиган ва багаж хонаси кенг бўлган автомашиналар ҳозир тўғридан-тўғри келиш терминалидаги чиқиш жойида турибди. Йўловчи такси хизмати учун тўловни нақд пулда (миллий валютада) ёки нақд пулсиз (UzCard, Humo, Visa, Mastercard, МИР карталари билан) амалга ошириши мумкин. Агар йўловчи расмий такси хизматларидан фойдаланишни истамаса, у бошқа исталган таксини йўл юзига ёки такси келиши учун дастлабки 10 минути мутлақо бепул бўлган, автотураргоҳга чақириши мумкин. Бундан ташқари, йўловчилар ва ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида яқин кунларда йўл бўйлаб такси ва йўловчилар учрашадиган жой мавжудлигидан далолат берувчи катта белги пайдо бўлди. Учиб кетиш терминалида ҳеч қандай чекловлар йўқ. Бир йил илгари таксилар, автомобиллар ва сайёҳлик автобуслари учун эстакадага бепул кириш очилган. Шунингдек, реконструкция қилинган учта автотураргоҳ барча ҳоҳловчилар учун очиқ, у ерда автомобилни бир неча соат ёки бир неча кунга қолдириш мумкин. 

“Аэропортларда такси ҳайдовчилари билан боғлиқ муаммолар дунёнинг кўплаб мамлакатларида мавжуд. Ҳаддан ташқари қиммат, қўпол ҳайдовчилар, эски машиналар, одатда газ ўрнатилган автомобилларда ишлаш эса аэропортда қатъиян тақиқланган. Булар гоҳида йўловчиларнинг қўлидан тортиб, кўп ҳолларда қиммат нарх айтиб, ўзини қўпол тутувчи “бомбилалар”дир. Биз бундай машиналарга тўғридан-тўғри  келиш терминалининг зинапоясигача боришга рухсат бера олмаймиз. Бу нафақат мамлакатнинг салбий имиджи, йўловчилар хавфсизлигига таҳдиддир. Муаммонинг ягона ечими – расмий такси хизматига ўтишдир.

Шуни тушуниш керакки, аэропортнинг расмий таксиси  шаҳардаги такси каби нарх қўя олмайди, чунки у ҳеч бўлмаганда бензинда ишлайди, юқори сифатли хизмат кўрсатади ва аэропортга хизмат қилади. Бироқ, шу билан бирга, биз йўловчиларни танловда чекламаймиз. Атиги 100 метр юриб, исталган бошқа таксига чиқиш мумкин бўлади”. – дейди Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Раъно Жўраева.

Вақт ўтиши билан ва йўловчилар оқими ўсиб бориши билан, албатта, яна бир фирмани ва эҳтимол такси хизматларини кўрсатадиган бир нечта компанияларни танлаш керак бўлади. Шу билан бирга, аэропортда расман фаолият юритувчи такси хизматига қўйиладиган талаблар ҳамиша хавфсизлик даражасини ҳам, хизмат кўрсатиш даражасини ҳам ҳисобга олган ҳолда юқори.
“Бомбилалар”га келсак, албатта бу масала бир кунда ҳал бўлмайди. Айрим  оммавий ахборот восситалари, эҳтимол “Тошкент” аэропортида “бомбилалар” йўқ бўлди, деган сарлавҳалар билан анча шошилишди. Афсуски, улар бор ва бир мунча вақт бўлади. Лекин биз улар билан нафақат Тошкентда, балки вилоятдарда ҳам охиришача курашиш ниятидамиз. Муҳими, ҳозир ҳуқуқ-тартибот идоралари бизни қўллаб-қувватлаши. Аэропортнинг ўзи бу муаммони еча олмайди”, – дея қўшимча қилди бошқарув компанияси раҳбари.

Охирги уч кун ичида “бомбилалар” томонидан бир неча провокациялар амалга оширилди. 12 сентябрь куни такси ҳайдовчиларидан бири аэропорт хавфсизлик хизмати ходимини уни аэропортга киритмаганлиги учун калтаклади. 14 сентябрь куни такси ҳайдовчилари аэропорт раҳбариятидан ўз фаолиятини амалга ошириш учун уларга бепул тўхташ жойи ташкил қилишни ёки олд ҳовлига қўйиб юборишни талаб қилиб, расмий такси хизмати автомобиллари учун терминалга кириш йўлини тўсиб қўйишди. Аэропорт ходимлари бу масалада қаттиқ туриб, ҳуқуқ-тартибот идораларига қўнғироқ қилиб, такси ҳайдовчиларига нисбатан чора қўллаш ва “Тошкент” аэропорти атрофида жамоат тартибини таъминлаш юзасидан ариза ёзишди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация