Мақола

757 02/02/2023

«UzBus» мобил иловаси ишга туширилди. Ушбу мобил илова орқали фойдаланувчилар «Тошкент» автовокзалидан амалга оширилаётган шаҳарлараро автобус қатновларига чипталарни электрон тарзда харид қилишлари мумкин.

Йўловчилар мобил илова ёрдамида «Тошкент» автовокзалидан амалга оширилаётган шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги қатновлар жадвали билан реал вақт режимида танишиш имкониятига эга.

«UzBus» мобил иловаси орқали ҳозирда Бухоро – Тошкент йўналишидаги автобус қатновларига ҳам чипталарни электрон шаклда сотиб олиш мумкин.

Босқичма-босқич равишда барча вилоятлардан Тошкент шаҳрига бажарилувчи қатновларга чипталарни ушбу мобил илова ёрдамида электрон харид қилиш имконияти яратилади, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

«UzBus» мобил иловасини ушбу ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация