Maqola

842 29/08/2022

Қозоғистонда  ЙТҲга учраган “Тошкент-Бишкек”автобусида 5 нафар ўзбекистонлик жабрланди, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

27 август куни эрталаб Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Шакпак қишлоғи яқинидаги 601-километр чорраҳасида Тошкент-Бишкек йўналиши бўйича қатновчи йўловчи автобуси бошқарувни йўқотиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Дастлабки тезкор маълумотларга кўра, ЙТҲ иштирокчиларининг 12 нафари шифохонага ётқизилган бўлиб, уларнинг 5 нафари (1946 й. т. Д.И., 1986 й.т. Т.Д., 2000 й.т. Ж.Ж., 1986 й.т. Э.С., 1998 й.т. Т.Т.) Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.

Ушбу ҳодиса Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Қозоғистондаги вакили ва Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консулхонаси меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташеси томонидан назоратга олинган.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya