Мақола

867 18/02/2023

Мазкур ҳудудда ёнувчан ва портловчи моддаларни, металл буюмларни аниқлаш имконини берувчи “CEIA” сканерлари ҳамда тана сканерлари ва рентген жиҳозлари, шунингдек, стериль зонаси ўрнатилган.

Тошкент халқаро аеропортида янги авиация хавфсизлиги назорати зонаси очилди. Умумий майдони 935 квадрат метр бўлган авиация хавфсизлиги учун текшириш зонасида 9 та текширув йўлаги тиғиз вақтда 2400 нафаргача йўловчини ўтказиш имконини беради.

Шунингдек, ёнувчан ва портловчи моддаларни, металл буюмларни аниқлаш имконини берувчи Италия компаниясга тегишли “CEIA” сканерлари орқали суюқлик идишларини очмасдан ўтиш имкони яратилди.

У орқали пойабзалларни ечмасдан ёки суюқлик бўлган идишларни очмасдан, ёнувчан ва портловчи моддаларни, металл буюмларни аниқлаш мумкин бўлади.

Бундан ташқари аэропортининг мазкур ҳудудида электрон чегара назорати тизимлари (e-gates) ўрнатилди. Энди чегарадан ўтиш учун йўловчи мустақил равишда паспортни сканерлаши мумкин.

Uzbekistan Airports матбуот хизматининг таъкидлашича, шунга қарамай, чегарани ўтказиш штампи чегарачи томонидан қўйилади, у электрон дарвозалардан ўтган йўловчиларни кутиб олади.

Шу билан бирга, залда қўл юки ва катта ўлчамдаги юкларни кўриш учун Smiths Detection (Германия) рентген жиҳози ўрнатилган.

Кенгайтирилган хавфсизлик чораларини таъминлаш учун Leidos (АҚШ) компаниясининг ProVision2 тана сканерлари ҳам ўрнатилди. Улар йўловчиларни тез ва контактсиз текшириш имконини беради.

“Мазкур қурилмалар дунё стандартларига жавоб беради. У маҳсулотлар хавфлилик даражасини автоматик аниқлайди. Натижада йўловчилар оқимини икки баравар ошириш имконини беради”, — деди ITV Soft компанияси таъсисчиси Жамшид Раззоқов.

Унинг таъкидлашича ушбу тизим Ўрта Осиё давлатлари орасида биринчи бўлиб Тошкент ва Самарқанд аэропортларида ишга туширилган.

Жамшид Раззоқовнинг қўшимча қилишича, олдинлари бир соат ичида 60−70 йўловчи текширувдан ўтказилган бўлса, ҳозирги кунда мазкур тизим билан бу кўрсаткич 180−200 нафарга етади.

Стерил зонада электрон қурилмаларни қувватлантириш имкониятига эга биринчи коворкинг бурчаги ҳам ташкил этилди. Яқин келажакда терминалнинг турли жойларида яна бир нечта шундай бурчаклар ташкил этиш режалаштирилган. Март ойининг охиригача стерил зонадаги яна бир блок фойдаланишга топширилади. Унда кичик меҳмонхона, ҳаммом, таҳорат олиш ва намоз ўқиш хоналари ҳамда “Anjir” бизнес зали ишга туширилади.

“Бу мутлақо янги қурилиш бўлиб, аеропорт мажмуасини яна 875 кв.м га кенгайтириш имкониятини беради. Натижада халқаро ва трансфер йўловчилар учун қулай шароит яратилади”, — дейди Uzbekistan Airports компаниясининг бошқаруви раиси Раъно Жўраева.

Шунингдек, Тошкент халқаро аеропортининг қабул қилиш терминали олдидаги ҳудудни ободонлаштириш, умумий майдони қарийб 1400 кв.м бўлган иккита кутиб олиш зонаси — мавжуд шийпон ўрнига биринчи ҳудуд, иккинчиси учиб кетиш ва учиб келиш зали ўртасидаги П2 автотураргоҳида қуриш режалаштирилган.

Маҳаллий ва хорижлик мутахассислар Тошкент аэропортини саноат ва сейсмологик қурилиш меъёрларини ҳисобга олган ҳолда реконструкция қилиш лойиҳасида ишламоқда.

Реконструкция жараёнида электр таъминоти, иссиқлик, сув таъминоти, канализация ва вентиляция тармоқлари алмаштирилади.

Бундан ташқари, иккинчи учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш ва ёритиш мосламаларини ўрнатиш жараёни якунланмоқда. РД-1, РД-2А самолётлар учун ҳаракатланиш йўлаклари ва Б6 самолётлар турар жойини реконтрукция қилиш ишлари якунланмоқда.

Саккизта самолётлар турар жойи ва иккита РД-В, РД-Н самолётлар учун ҳаракатланиш йўлакларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳалаш ишлари якунланиб, пудратчи билан шартнома тузилган.

Самолётлар учун 35 та турар жой шундан, 3 та янги, 32 та жойни реконструкция қилишни лойиҳалаш давом этмоқда, деб ёзади Spot.uz.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация