Мақола

586 27/11/2022

Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминали олдида Ўзбекистонда биринчи бор 333 та автомобиль тўхташига мўлжалланган тураргоҳ ишга туширилди. Бу инсон аралашувисиз ишлайдиган биринчи автотураргоҳдир.

Автотураргоҳ тизими автомобилларнинг давлат рақамларини мустақил равишда эслаб қолади

ҳамда кириш,чиқиш ва тўловларни қабул қилишимконини беради. Ҳайдовчиларга тўхташ жойи учун тўловни амалга оширишнинг икки усули таклиф этилади. Автомашина рақамини автоматик идентификацияланган тақдирда,тўхташ жойи учун тўлов махсус автотураргоҳ ҳисоблагичи орқали нақд пулда ёки QR код ёрдамида амалга оширилиши мумкин.

Тўловни амалга ошириш учун машина рақами терминалга киритилади, шундан сўнг тўлов миқдори паркометр дисплейида пайдо бўлади. Агар машинанинг рақамини автоматик равишда аниқлаш имкони бўлмаса, автотураргоҳга киришда ўрнатилган терминалдан махсус чиптани олиб, чиқишда ушбу чипта ёрдамида тўлов амалга оширилиши лозим.

“Uzbekistan Airports автотураргоҳларини реконструкция қилиш доирасида “К2” компаниясидан Япониянинг Amano брендидаги автотураргоҳ ускуналари харид қилинди ва ўрнатилди. Тўлиқ интеграциялашган тизим бутун жараённи – кириш, чиқиш ва тўловни автоматлаштириш имконини беради. Ўзбекистонда бугунги кунда бундай ечимлар, айниқса, тўловдан сўнг мижозга автоматик равишда қайтим берадиган тизимлар ҳозирда йўқ. Ҳозир тизим тест режимида ишламоқда. Шу билан бирга, автомобиль рақамларининг қўшимча шаблонларини қўшиш, тўлов усулларини тўлдириш бўйича баъзи техник нюанслар якунланмоқда. Шунингдек, автомобиль ҳайдовчиларини янги технологияга ўргатиш устида ҳам иш олиб борилмоқда”, – деди IT департаменти директори Кирилл Лаврик.

Айнии пайтда қайтимни олиш имконияти билан барча янги ва эски банкноталар тўловга қабул қилинади. Шу билан бирга Payme тўлов тизими ёрдамида QR-код орқали тўловни амлга ошириш мумкин. Яқин вақт ичида бошқа тўлов тизимлари, жумладан, Visa, Mastercard, Humo и UzCard банк карталари орқали тўловлар ўтказиш имконияти пайдо бўлади. Мобил илова билан автотураргоҳнинг интеграциялашуви ҳам якунланмоқда, бу эса автомобилдан чиқмасдан тўловни ўтказиш имконини беради.

“Инсон омилисиз ишлайдиган автоматлаштирилган автотураргоҳнинг ишга туширилиши нафақат қулайлик ва янги технологиялар, бугунги кунда уларсиз ҳеч қандай соҳа ривожлана олмайди, балки коррупция ва порахўрликдан халос бўлиш имконини берувчи муҳим қадамдир.

Тизимнинг дастлабки икки кунлик ишлаши натижасида олинган маълумотларга кўра, ҳайдовчиларнинг 99 фоизи автотураргоҳ учун нақд пулда тўлов қилган, бу эса маблағларнинг ноқонуний чиқиб кетиш имконияти катталигидан далолат беради. Автоматлаштириш эса коррупция фактини бутунлай истисно қилади – терминал билан “келишиб” бўлмайди ва у даромадларни яширмайди. Тўлиқ молиявий шаффофлик таъминланади”,- деди Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Раъно Жўраева.

Бу автотураргоҳларни автоматлаштиришга қаратилган биринчи қадам. Айни пайтда иккинчи автотураргоҳда – учиб келиш терминали олдида ускуналарни ўрнатиш ва созлаш ишлари олиб борилмоқда. Келгусида пойтахт аэропортининг қолган автотураргоҳи ҳам тўлиқ автоматлаштирилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация