2023 йилнинг 2 февраль кунидан 369/370 сонли “Тошкент — Новосибирск — Тошкент” йўналишида халқаро поезд ўз ҳаракатини бошлади.
Ушбу йўналиш қатнови 2020 йилда пандемия сабабли тўхтатилган эди. Бугунги кунга келиб йўловчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда ушбу йўналиш қайтадан тикланди.
Поезд таркиби 11 та вагондан иборат бўлиб, 3 та купе, 7 та плацкарт ва 1 та вагон-ресторани бор.
“Тошкент-Новосибирск” йўналишидаги 369-сонли йўловчи поезди 2023 йилда қуйидаги жадвалда ҳаракатланади:
“Новосибирск-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 370-сонли йўловчи поездининг 2023 йилдаги жадвали:
Мазкур йўналишга чипталарни йўловчилар нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда chipta.railway.uz сайтидан харид қилишлари мумкин. Бу ҳақда “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ матбуот хизмати хабар қилди.