Maqola

863 28/08/2022

2022 йил 1 октябрдан бошлаб шанба кунлари Тошкент-Самара-Тошкент йўналишида қўшимча йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади, деб хабар беради “Кун.уз”.

Поезд “Тошкент” темир йўл вокзалидан шанба кунлари соат 19:05 да жўнайди ва душанба куни кечқурун Самарага етиб боради. 2271 километрлик йўл 49 соатдан кўпроқ вақтни олади.

Плацкарт вагонга чипта нархи 26 августда 1 482 250 сўм, купе учун 2 298 340 сўмни ташкил этди.

Жорий йилнинг 23 июнидан бошлаб Тошкент – Самара – Тошкент йўналишида йўловчи поездлар ҳаракати тикланган эди.

1 октябрдан эса ушбу халқаро йўналишда ҳафтасига икки марта йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилади.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақам,  “Ўзбекистон темир йўллари” кассалари ва маълумот бюролари орқали олиш мумкин.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya