Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Тошкент шаҳри туманларидаги кўп қаватли уйларда ижара нархлари қандай эканини таҳлил қилди.
Қайд этилишича, пойтахтда ўртача ижара нархи 339 долларга тенг. Ижара нархлари бўйича энг паст нарх Сергели ва Олмазор туманларида, энг баланд нарх эса Миробод ва Яккасарой туманларида қайд этилган.
Ижара бизнесининг даромадлилиги (rental yields – уйни ижарага бериш орқали бир йилда олинадиган даромад) Тошкент шаҳри учун 10 фоизни ташкил этади. Таққослаш учун, бу рақам Руминияда 6 фоизни, Полшада 5 фоизни, Германияда 3 фоизни, Туркияда эса 2 фоизни ташкил этади.
Ҳозир Тошкентда кўчмас мулкни ижарага беришдан олинадиган даромад ўртача банк валюта депозитлари тушумидан (3,4 фоиз) кўпроқ. Бу эса жамғармаларни кўчмас мулкка сарфлаш ва уни ижарага бериш жамғармаларни депозит кўринишида сақлашдан кўра фойдалироқ эканлигини кўрсатади.
Хонадон ва ижара нархи нисбати (price/rent ratio) кўрсаткичи Тошкент учун 10 йилни ташкил этади. Бу кўрсаткич Туркияда 52 йилга, Германияда 34 йилга, Польшада 18 йилга, Руминияда 17 йилга тенг. Демак, Тошкентда шахсий уйга эгалик қилиш ижарада туришга қараганда арзонроқ. Бу эса табиий равишда одамларда ижарада туришдан кўра ўз уйига эга бўлиш истагини кучайтиради.
Тошкент шаҳри марказидаги хонадоннинг ўртача нархи ЯИМнинг киши бошига тўғри келадиган улушидан 50 баробар кўп. Бу кўрсаткич Украинада 158 баробар, Россияда 87 баробар, Буюк Британияда 66 баробар, Швейцарияда 20 баробар, Германияда 17 баробар, Люксембургда 5 баробарни ташкил этади. Бу умумий ҳисобда одамларнинг харид қобилияти паст ёки юқорилигини кўрсатади.
Мутахассисларнинг хулоса қилишича, Тошкент шаҳрида хонадон ижараси бозори шаклланишнинг бошланғич босқичида турибди.
Урбанизация жараёнининг жадаллашиб бораётганини инобатга олиб, ижара бозорини ривожлантириш учун қуйидагилар тавсия этилган: