Мақола

924 12/08/2022

Читат на русском языке

11 августдан бошлаб Тошкент ва Нижний Новгород ўртасида автобус қатновлари тикланди. Бу ҳақда Таштранс.уз хабар берди.

Автобуслар пайшанба кунлари соат 06:00 да (Москва вақти билан 04:00) Олмазор метро бекати ёнида жойлашган “Тошкент” автовокзалидан жўнайди. Йўл ҳақи 953 000 сўмни (86,6 доллар) ташкил қилади, ҳаракат вақти тахминан 40 соат.

Тошкент-Нижний Новгород рейси икки давлат ўртасидаги мунтазам биринчи автобус йўналиши бўлиб, у 2018 йил сентябрь ойида очилган, деб ёзади fergana.media.

Ўзбeкистон ва Россия ўртасидаги автобус қатновлари коронавирус пандемияси туфайли 2020 йилда тўхтатилган эди. Жорий йилнинг 18 июлида қатновлар тикланди.

“Тошкент” автовокзалининг матбуот хизмати Россия шаҳарларига парвозлар жадвали ва чипталар нархини эслатди:

• 18 июлдан – душанба ва пайшанба кунлари соат 12:00 да Тошкет-Москва автобуси қатнаяпти, йўл ҳақи 1,003 миллион сўм (91 доллар);

• сешанба ва жума кунлари соат 11:00 да Тошкент – Қозон рейси жўнайди, йўл ҳақи 803 минг сўм (73 доллар);

• ҳар чоршанба ва якшанба кунлари соат 20:00 да Тошкент-Санкт-Петербург автобуси, нархи 1,253 миллион сўм (114 доллар);

• 1 августдан душанба кунлари соат 14:00 да Тошкент-Новосибирск автобуси жўнайди, нархи 803 минг сўм (73 доллар);

• 6 августдан ҳар сешанба ва шанба кунлари соат 23:30 да Тошкент – Омск автобуси жўнайди, нархи 803 минг (73 доллар).

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация