Мақола

597 19/01/2023

2 февралдан ҳар ойда мазкур йўналиш бўйича учтадан саккизтагача йўловчилар поезди қатнови режалаштирилган.

Жорий йилнинг 2 февралидан 369 ва 370-сонли Тошкент-Новосибирск-Тошкент йўналишида поезд қатновлари қайта тикланади, деб хабар берди “Ўзтемирйўлйўловчи” матбуот хизмати.

Мазкур йўналиш қатнови 2020 йилда пандемия сабабли тўхтатилганди. 369-сонли Тошкент-Новосибирск йўналишидаги қатнов Тошкентдан 16:05 да чиқиб, Новосибирскка  04:58 га етиб боради ҳамда қуйидаги саналарда ҳаракатланиши белгиланган:

• Февраль ойида 2,10,18,26-кунлари;
• Март ойида 2,6,10,14,18,22,26,31-кунлари;
• Апрель ойида 4, 8, 12-кунлари;
• Май ойида 6, 14, 31-кунлари;
• Июнь ойида 4, 12, 20, 28-кунлари;
• Июль ойида 6, 14, 22, 31-кунлари;
• Август ойида 8, 16, 24-кунлари;
• Сентябрь ойида 2, 6, 26-кунлари;
• Октябрь ойида 12, 24, 28-кунлари;
• Ноябрь ойида 2,6,10,14,18,22,26,30-кунлари;
• Декабрь ойида 4-куни.

370-сонли Новосибирск-Тошкент йўналишидаги қатнов Новосибирскдан 10:42да йўлга чиқиб, Тошкентга 05:32да етиб келади ҳамда 2023-йилда қуйидаги саналарда ҳаракатланади:

  • Февральойида5,13,21-кунлари;
  • Март ойида 1,5,9,13,17,21,25,29-кунлари;
  • Апрель ойида 3,7,11,15-кунлари;
  • Май ойида 9,17-кунлари;
  • Июнь ойида 3,7, 15, 23-кунлари;
  • Июль ойида 1, 9, 17, 25-кунлари;
  • Август ойида 3, 11, 19, 27-кунлари;
  • Сентябрь ойида 5, 9, 29-кунлари;
  • Октябрь ойида 15, 27, 31-кунлари;
  • Ноябрь ойида 5, 9, 13, 17, 21, 25, 29-кунлари;
  • Декабрь ойида 3, 7-кунлари.

Батафсил маълумотни бу ердан ёки Тошкентдаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.

Шунингдек, чипталарни ҳавола орқали онлайн харид қилиш мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация