Мақола

678 29/08/2022

Поезд чоршанба кунлари пойтахтнинг марказий вокзалидан соат 23:00 да жўнайди ва Волгоградга шанба куни соат 9:56 да етиб боради. Ҳаракат вақти тахминан 60 соатни ташкил этади.

“Ўзбекистон темир йўллари” 5 октябрдан Тошкент ва Волгоград ўртасида навбатдаги поезд қатновини йўлга қўймоқда, деб ёзади Podrobno.uz сайти.

Поезд чоршанба кунлари пойтахтнинг марказий вокзалидан соат 23:00 да жўнайди ва Волгоградга шанба куни соат 9:56 да етиб боради. Ҳаракат вақти тахминан 60 соатни ташкил этади.

Поезднинг плацкарт вагонларида 376 та ўрин, купеларда 96 та ўрин бор. 29 августда плацкарт вагонга чипта нархи -1,3 миллион сўм, купега – 2 миллион сўмни ташкил этди.

Чиптани “Ўзбекистон темир йўллари” кассаларидан ёки chipta.railway.uz сайти орқали харид қилиш имкони мавжуд.

Батафсил маълумотларни касса, маълумотлар бюроси ёки 1005 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация