Мақола

498 02/12/2022

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида чет эл фуқаролари учун тил курслари йўлга қўйилди.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти униаверситетида хорижлик фуқаролар учун Uzbek school – тайёрлов курсларининг очилиши маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди Олий таълим вазирлиги матбуот хизмати.

Мактабда ўзбек тилини энг замонавий усул ва воситалардан фойдаланган ҳолда, ўқувчиларнинг хоҳишига кўра кичик, ўрта гуруҳларда ёки якка тартибда ўқитиш йўлга қўйилади.

Университет ўқитувчилари томонидан яратилган “Чет элликлар учун ўзбек тили” дарслиги ҳам шу ерда тақдим этилади.

А1 даражаси учун ишлаб чиқилган ўқув қўлланмаси 12 та мавзудан иборат бўлиб, оддийдан мураккабгача мантиқий тузилган бўлиб, тингловчига ёзиш, гапириш, ўқиш, тинглаш кўникмаларини эгаллаш имконини беради. Ҳар бир мавзу охирида талаба билимини текшириши ва мустаҳкамлаши учун махсус тест топшириқлари берилади.

Китобга илова қилинган аудиовизуал материаллар матнларда акс эттирилган диалоглар орқали ўзбек тили фонетикасининг хусусиятлари, турли вазиятларда қўлланиладиган луғат таркиби билан таништирилади. Кито нафақат ўзбек тилини, балки ўзбек маданиятини ҳам ўрганишга ёрдам беради, деб ёзади Sputnik Ўзбекистон.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация