Uzbekistan Airways Express 2022 йил 25 июнда Тошкент –Красноярск шаҳарлари ўртасида халқаро авиақатновнинг илк парвозини амалга оширади.
Маълум қилинишича, мунтазам авиақатновлар ҳафтада бир марта – шанба кунлари амалга оширилади.
Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтидан 3% чегирма билан, Uzbekistan Airways Sales шохобчалари ва авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.