Қатновлар 2022 йилнинг 1 августидан бошлаб амалга оширилади.
Подробно.уз хабарига кўра, Новосибирск шаҳрига автобуслар ҳафтанинг ҳар якшанба куни Тошкент автовокзалидан йўлга чиқади. Билет нархи 800 минг сўм этиб белгиланган.
Транспорт вазирлиги масъул ходимлари берган маълумотларга кўра халқаро рейслар бўйича ҳар бир автобусга уч нафардан ҳайдовчи бириктирилган. Йўлга тушишдан олдин ҳайдовчилар тиббий кўрикдан, автобус эса техник кўрикдан ўтказилади. Йўл ҳаракати мобайнида ҳайдовчилар ҳар 4 соатда ўрин алмашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 18 июлидан бошлаб, Тошкент шаҳридан Москва, Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарларига халқаро авобус қатновлари йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.