Maqola

820 26/03/2022

2022 йил 2 майдан бошлаб ҳафтада уч маротаба Олмаота-2 – Тошкент – Олмаота-2 йўналишида 1/2-сонли поезд қатнови йўлга қўйилади.

Поезд таркиби “Тошкент-Марказий” вокзалидан ҳар сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари Қозоғистонга жўнаб кетади. “Олмаота-2” темир йўл вокзалидан ҳафтанинг душанба, чоршанба ва шанба кунлари Ўзбекистон томон қайтади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Шу билан бирга, бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл қатновларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма босқич амалга оширилади.

Маълум қилинишича, халқаро йўловчи поезд чипталарини электрон тарзда ҳамда темир йўл кассаларида сотиб олиш мумкин.

Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Қайд этилишича, икки йиллик чекловлардан сўнг, қатор давлатлар томонидан поезд йўловчилари учун давлат чегараларини босқичма-босқич очиш борасида амалий ҳаракатлар бошланган.

Эслатиб ўтамиз, НукусБейнеуНукус йўналиши бўйича биринчи халқаро йўловчи поезди 1 апрелдан бошлаб қатнай бошлаши ҳақида аввалроқ хабар қилинган эди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya