Maqola

1 380 13/02/2023

Тожикистонга киришда 2023 йил 8 февралдан барча ковид чекловлари бекор қилинди. Энди чегарадан ўтишда фуқаролардан эмлаш сертификатлари ёки ПЗР тестлари керак эмас, деб ёзади “Ховар” ахборот агентлиги.

Республика штабининг қарорига кўра “Тожикистонда COVID-19  инфекцияси бўйича эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашганини ҳисобга олиб, мамлакатнинг мақсадли гуруҳлари аҳолисини эмлашнинг юқори даражасини, шу билан бирга минтақа ва дунё давлатларида инфекция билан боғлиқ вазиятнинг нормаллашганини ҳисобга олган ҳолда ҳаво, қуруқлик ва сув транспортида йўловчи ва юк ташишга қўйилган чекловлар бекор қилинди”, – дейилади хабарда.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига Тожикистон давлат чегарасини “оддий” режимда кесиб ўтишда Давлат санитария-эпидемиология назорати хизматининг карантин-сагнитария пунктлари фаолиятини амалга ошириш ва белгиланган талабларни ҳисобга олиш топширилди. Мазкур пунктлар чегарадан ўтаётган Тожикистон ва чет эл фуқароларини умумий саломатлик ҳолатини эътиборга олишлари керак.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига талаб ва мурожаатларга кўра республика аҳолисининг мақсадли гуруҳларини эмлаш бўйича топшириқ берилди.

Rossiyada yurish-turish qoidalari, madaniyat, etika

Navigatsiya