2017 йил 24 март куни интернет тармоғида Тожикистонлик мигрантларга нисбатан миграция амнистияси эълон қилингалиги ҳақида хабар пайдо бўлди. Шунга ўхшаш амнистия март ойида Молдовалик мигрантларга нисбатан амалга оширилганди. Афсуски, ушбу амнистия бўйича ҳеч қандай қонун ёки ҳукумат қарори қабул қилинмаган ва бундай қилиш режалаштирилмаган ҳам. Шунинг учун кейинчалик эҳтиёж туғилганда ҳам ҳеч қандай расмий ҳужжатга таянишни имкони йўқ. Амнистия ИИВ нинг ички буйруғи асосида амалга оширилмоқда. ИИВ сайтида ҳам ҳеч қандай маълумот йўқ. Шунинг учун маълумотни ИИВ ходимларидан суриштириб тўплашга тўғри келмоқда. Баъзи масалаларда ИИВ ходиларида ҳам аниқ тушунча йўқ хали. Қўшимча маълумот пайдо бўлса, улар ҳакида хабар бериб туришга ҳаракат қиламиз.
Шундай қилиб ҳозирги кунда бу мавзуда қандай маълумотлар бор?
2017 йилнинг 25 мартидан 24 апрелигача бўлган даврда айрим тоифадаги Тожикистон Республикаси фуқароларига нисбатан ГУВМ МВД России қарорига кўра МИГРАЦИЯ АМНИСТИЯСИ қўлланилади. Бу нарса ҳакида икки давлат президентларининг февраль ойидаги учрашувида келишиб олинган эди.
Тожикистонлик мигрантлар бу давр мобайнида ўзларининг Россияда туриш ҳолатларини қонунийлашириб олиш имкониятига эга бўладилар.
Амнистия кимларга нисбатан қўлланилади?
Амнистия кимларга нисбатан қўлланилмайди?
Агар сиз ҳозирда Россияда бўлсангиз ва вақтинча юриш муддатингиз(регистрация) муддати тугаган бўлса нима қилиш керак?
1) МВД(ИИВ) органларининг ҳудудий бўлимларига амалдаги паспортингиз билан мурожаат қилиб, дактилоскопия(бармоқ излари топшириш) ва суратга тушиш амалиётидан ўтишингиз керак. Агар сизга “мумкин эмас” қабилида жавоб беришса, бўлим бошлиғига мурожаат қилинг. Чунки ушбу масаладан ИИБ рахбарларининг хабарлари бор.
2) У ерда миграция картангизга вақтинча юриш муддати 90 кунга узайтирилганли тўғрисида штамп босиб беришади (миграция картангиз эски бўлса ҳам).
3) Кейин 15 кун ичида ГУВМ МВД(аввалги ФМС) ҳудудий булимларига мурожаат қилиб, вақтинча юриш муддатини узайтириш тўғрисида ариза ёзишингиз ва миграция рўйхатидан(регистрация) ўтишингиз керак. Қуйида ариза бланки келтирилган;
4) Шундан кейин сиз 90 кун Россия ҳудудида юришингиз, 30 кун ичида патентга ҳужжат топширишингиз ёки РВП ва шу каби ҳужжатларни расмийлаштиришингиз мумкин..
Агар сиз ҳозирда Россияда бўлсангиз ва сизга нисбатан 114-ФЗ «О порядке выезда из РФ и въезда в РФ» қонуннинг 26 модда 4 ва 8 бандида кўрсатилган асослардан бири бўйича, яъни сўнгги уч йил ичида икки ва ундан ортиқ марта маъмурий жавобгарликка тортилганлик ёки охирги марта Россида бўлган пайтида вақтинча юриш муддати(регистрация) тугаганидан кейин 30 кун ичида Россияни тарк этмаганлик учун Россияга киришга тақиқ (запрет) қўйилган бўлса нима қилиш керак?
1) ГУВМ МВД(аввалги ФМС) ҳудудий бўлимларига ариза билан мурожаат қилишингиз ва расмий жавобни кутишингиз керак. Мигрантларга тақиқ(запрет) олиб ташланганлиги хабарлар оммавий тарзда тарқатилмайди. Ҳар ким ўзи мурожаат қилиб аниқлаши керак бўлади.
2) Тақиқ(запрет)ни олиб ташлаш аввалдан тузилган рўйхатлар бўйича ҳар бир мигрантни қўшимча текшириш натижасига кўра амалга оширилади. Агар мигрант тақиқ(запрет) тушганидан кейин ҳам қонунни бузган бўлса, унга нисбатан тақиқ олиб ташланмайди. Қўшимча текширувдан ўтган мигрантлар рўйхати Россияга киришга тақиқ қўйилганлар базасидан ўчириб ташлаш учун Чегара хизматига юборилади.
3) Тақиқ(запрет) олиб ташланганлиги ҳақида расмий жавоб олгандан кейин вақтинча юриш муддатини узайтириш тўғрисида ариза ёзишингиз ва миграция рўйхатидан(регистрация) ўтишингиз мумкин бўлади.
Агар сиз ҳозирда Россиядан ташқарида бўлсангиз ва сизга нисбатан 114-ФЗ «О порядке выезда из РФ и въезда в РФ» қонуннинг 26 модда 4 ва 8 бандида кўрсатилган асослардан бири бўйича, яъни сўнгги уч йил ичида икки ва ундан ортиқ марта маъмурий жавобгарликка тортилганлик ёки охирги марта Россида бўлган пайтида вақтинча юриш муддати(регистрация) тугаганидан кейин 30 кун ичида Россияни тарк этмаганлик учун Россияга киришга тақиқ (запрет) қўйилган бўлса нима қилиш керак?
1) ГУВМ МВД России(аввалги ФМС) га сайт ёки расмий вакил орқали ариза билан мурожаат қилишингиз ва расмий жавобни кутишингиз керак бўлади.