Maqola

857 24/08/2022

Энди Тожикистонга келувчилар аэропорт, вокзал ва бошқа чегара пунктларида ПЗР тести натижалари ёки COVID-19 га қарши эмланганлик сертификатини тақдим этишлари керак.

Тожикистон чегарада коронавирус чекловларини қайта жорий қилди. Бу маълумотни Тожикистон фуқаро авиацияси агентлиги маълум қилди, деб ёзади Sputnik Таджикистан.

Агентликнинг таъкидлашича, бундай чора-тадбирлар бошқа мамлакатлардаги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлиги муносабати билан жорий этилган. Шундай чекловлар қўшни мамлакатларда ҳам жорий этилмоқда.

Июль ойи бошларидан чегарада мамлакатга кириб келаётганларнинг ҳароратини ўлчаш жорий этилган. Ҳарорти кўтарилганлар учун ПЗР-тести ўтказилади.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг расмий маълумотларига кўра 2022 йилнинг февраль ойидан буён мамлакатда бирорта ҳам COVID-19 билан касалланиш ҳолати қайд этилмаган. Бунга маҳаллий аҳолининг 90 фоизи вирусга қарши эмланганлиги ҳам таъсир кўрсатди.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya