Мақола

559 31/05/2022

Сўнгги 10 йилда Россия аҳолиси мигрантлар ҳисобига кўпайган. 2011-2021 йилларда Тожикистон, Қозоғистон ва Украина мигрантлари бу борада юқори учликни банд этган. Бу ҳақда “Российская газета” нашри ёзмоқда. Умуман олганда, сўнгги 10 йилда Россия аҳолиси ўсишининг 93,5 фоизи собиқ иттифоқнинг 9 давлати ҳиссасига тўғри келган. Бутунроссия аҳолини рўйхатга олишга бағишланган илк ҳисоботда шу ҳақда сўз боради.

Ҳисобот 10 йиллигида хорижий давлатларда доимий яшаш учун 3,04 млн киши Россияни тарк этган, 5,4 млн киши доимий яшаш учун кўчиб келган. Миграция ўсиши 2,4 млн кишини ташкил этган. Бундан ташқари, ватандошларни кўчириш дастури доирасида 2011-2021 йиллар оралиғида 1 млн.дан ортиқ киши иштирок этган. Улар кўпроқ Калуга, Тула ва Воронеж областларини танлаган.

Свердлов вилоятига эса, энг кўп кўчиб келганлар тожикистонликлар бўлгани қайд этилган.

Ҳозирда, Россияда 147,2 млн киши истиқомат қилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация