Мақола

890 06/03/2023

Бармоқ излари каби шахсий маълумотларни узатиш учун ягона хавфсиз каналнинг йўқлиги ҳозирча ваколатхона очишга тўсиқ бўлиб қолмоқда.

Яқин кунларда Тожикистонда Россия Ички ишлар вазирлигининг Паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилиши бўлиб ўтади, деди Республика меҳнат, миграция ва бандлик вазири ўринбосари Шахноза Нодирий.

У таъкидлаганидек, ҳозирча  шахсий маълумотларни узатиш бўйича ягона каналнинг йўқлиги ваколатхона ташкил этилишига тўсиқ бўлиб қолмоқда, деб ёзади Sputnik  Тожикистон.

Гап Тожикистон фуқароларининг бармоқ излари ҳақида бормоқда. Қонунга кўра, улар фақат хавфсиз алоқа канали орқали электрон шаклда юборилиши мумкин.

“Яқин вақт ичида ушбу техник муаммоларни ҳал қилиш орқали биз ваколатхона очишга яқинлашамиз”, – деди вазир ўринбосари.

Паспорт-виза хизмати ваколатхонасининг очилиши Тожикистон фуқароларига Россия Федерациясига киришдан олдин ҳам зарур ҳужжатларни, масалан, ишга жойлашиш учун патент ҳамда рус тили ва Россия қонунчилигини билиш сертификатини олиш имконини беради.

Бундан ташқари, марказ тиббий кўрикдан ўтиш ва бармоқ изини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, Россияга кириш ва бўлиш бўйича маслаҳат олиш имкониятига эга бўлади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация