Мақола

602 13/07/2023

Июн ойининг охирида минг рублга 125 сомоний берилган бўлса, ҳозир бу атиги 115 сомонийга тушган. Июн бошида 132 сомонийни 1000 рублга олиш мумкин эди. Тожикистон иқтисодиёти ва экспорти асосан Россия ва Россия валютасига боғлиқ.

Тожикистон Миллий банкининг қарорига кўра, 2016 йилдан бери Тожикистонда пул ўтказмасини қабул қилиш вақтида фақат маҳаллий валюта – сомонийда олинади. Тожикистонликлар рублнинг мустаҳкамлигини кўришни хоҳлашади, чунки Россиядаги меҳнат муҳожирлари айнан шу валютада пул топишади.

Тожикистон банк секторида узоқ йиллардан бери ишлаб келаётган эксперт иқтисодчи Баҳром Шарипов “Озоди” радиосига берган интервюсида рублнинг қадрсизланиши Ғарб давлатлари жорий этаётган санкциялар, Россиянинг иқтисодиёти ва ҳарбий-саноат комплекси, шунингдек, ташқи савдодаги чекловлар ва Россия нефт нархининг пасайиши билан боғлиқ, деб тушунтиради.

Иқтисодчи эксперт Абдуманнон Шералиев рублнинг қадрсизланиши Россиядан Тожикистонга олиб келинаётган маҳсулотлар нархига таъсир қилиши мумкин, деб ҳисоблайди. “Албатта, рублнинг сомонийга нисбатан қадрсизланиши Россия товарлари нархининг пасайишига олиб келади. Аммо Россиядан импорт ва мигрантлар жўнатмалари ўртасидаги фарқ жуда катта ва бу Россия валютасининг қадрсизланиши пировард натижада Тожикистон учун фойдасиз эканлигини англатади”, – дейди у.

2022 йил февралида Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан сўнг Тожикистонда рубл курси кескин тушиб кетди ва 1 минг рубл учун 91 сомонийни ташкил қилди. Бироқ орадан бир неча ҳафта ўтиб, Россия валютаси нафақат қайтди, балки Тожикистон миллий валютасига нисбатан ўз мавқеини мустаҳкамлади.

Мамлакатдаги ишсизлик ва иш ҳақининг пастлиги туфайли ҳар йили юз минглаб Тожикистон фуқаролари Россияга жўнаб кетишади. Расмий маълумотларга кўра, тожикистонлик оилаларнинг қарийб 75 фоизи Россиядан пул ўтказмалари ҳисобига кун кечиради. Агар Россия валютаси арзонлашса, бу Тожикистон аҳолисининг аксарияти турмуш даражасига бевосита таъсир қилади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация