Тожикистондан Россияга икки йиллик танаффусдан сўнг биринчи темир йўл рейсига бир кунда 200 та чипта сотилди.
Чипталарни Тожикистон темир йўллари кассаларидан харид қилиш мумкин. ДУК матбуот хизматининг “Азия-Плюс” порталига хабар беришича 9 август куни 200 та чипта сотиб бўлинган.
Кўлоб – Волгоград – Кўлоб йўналишидаги поезд чиптаси нархи плацкарт вагонларга 1580 сомоний, купеларга 2040 сомоний қилиб белгиланган. Душанбедан Волгоградга чипталар нархи бироз арзонроқ: плацкарт вагонларга – 1435 сомоний, купелар учун – 1856 сомоний.
Хўжанддан чипта нархи қанчалиги ҳозирча номаълум.
Икки йиллик танаффусдан сўнг илк йўловчи поезди 16 август куни соат 00:10 да Кўлобдан Волгоградга жўнайди.
Душанбедан Волгоградга поезд 27 август кунидан ҳаракатланади,“Хўжанд- Волгоград – Хўжанд” рейси қатнови эса 7 сентябрга белгиланган.
Рейслар ҳар ҳафта амалга оширилади, ҳаракатланиш вақти жўнаш жойига қараб 2,5 суткадан 3,5 суткагача.
Эслатиб ўтамиз, поездлар ҳаракати икки йил аввал COVID-19 га қарши чоралар вақтида чекланган эди.