Мақола

952 09/02/2023

Тожикистон расмийлари Россияда ишлаётган, расман ишга кирган ва Россия Федерацияси Пенсия жамғармасига пул ўтказаётган тожикистонлик меҳнат мигрантлари Россия пенсиясини олишини тасдиқлади. Бу ҳақда “Озоди” радиоси хабар берди.

Биринчи мигрантлар ушбу давлатдан пенсия олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиб бўлишди, деди Тожикистон ижтимоий суғурта ва пенсия агентлиги раҳбари Дилмурод Давлатзода.

Тожикистон ва Россия ўртасида тожик меҳнат мигрантларини пенсия билан таъминлаш бўйича келишув 2021 йилда имзоланган эди. Ҳужжат Россия томонидан 2014-2015 йилларда ишлаб чиқилган. Турли ташкилотларда бу ҳужжатни муҳокама қилиш ва маъқуллаш учун етти йил вақт кетди.

Манба: Мигрант Медиа.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация