Мақола

1 367 05/10/2022

Мариуполда ишлашга рози бўлган мигрантларга 130 минг рублдан 250 минг рублгача пул тўлаш ваъда қилинган.

Тожикистон Республикасидан келган мигрантларга Мариуполдаги тиклаш ишларини амалга ошириб, пул ишлаш таклиф этилган, деб хабар бермоқда “Озодлик” радиоси.

Унга кўра бу ишга рози бўлган ишчиларга 130 минг рублдан 250 минг рублгача пул тўлаш ваъда қилинган. Меҳнат мигрантларига юқори маошлардан ташқари ижтимоий пакет – уй-жой ва кунига уч маҳал овқат ваъда қилинган. Маприуполга ишга юборилганларнинг сони ҳозирча номаълум. Тожикистон элчихонасида Россия ҳукуматидан Мариуполни тиклашга ишчиларни юбориш ҳақида расмий хабар олмаганликларини маълум қилишди.

Журналистларнинг маълумотларига кўра, тожикистонлик қурилиш компаниялари  ҳам вайрон бўлган шаҳарга қурувчиларни танлаб, ишга юбормоқда.

Халқаро Миграция  ташкилоти маълумотларига кўра Россияда  Марказий Осиёдан борган 4 миллионга яқин мигрант ишлайди: уларнинг 1 миллион нафари Тожикистондан, 1 миллиони Қирғизистондан ва 2 миллионга яқини Ўзбекистондан. Бу ҳақда 24.kg нашри хабар берди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация