Тожикистон Республикасининг Бош консули меҳнат мигрантларининг 40 фоизи Петербургни тарк этганлигини айтди. Вазиятга COVID-19 пандемияси жиддий таъсир кўрсатди. Ҳозир вазият ўзгармоқда. Тожикистонликлар Санк-Петербургга қайта бошлашди.
Тожикистон Республикасининг Санкт-Петербургдаги Бош консули Назари Хомиджон Темур коронавирус пандемияси меҳнат миграцияси билан боғлиқ вазиятга жиддий таъсир қилганлиги ҳақида «Петербургский дневник» нашри муҳбирига сўзлаб берди.
Унинг сўзларига кўра Тожикистон фуқароларининг салмоқли қисми COVID-19 туфайли Санкт-Петербургни тарк этишга мажбур бўлишган.
COVID-19га қарши чекловлар жорий этилганида, аксарият корхоналар ёпилган, иш камайган эди.
Меҳнат мигрантларининг 40 фоизга яқини юртига қайтиб кетган. Ҳозир вазият барқарорлашмоқда. Бугунги кунда Тожикистондан амалга оширилаётган мунтазам парвозларда, самолётларнинг йўловчилар билан бандлиги тахминан 80 фоизни ташкил этади.
Бош консулнинг таъкидлашича Петербургга қайтаётган меҳнат мигрантлари учун баъзи муаммолар мавжуд. Бундай муаммолардан бири – фуқароларнинг Санкт-Петербургда иш тополмай, Россиянинг бошқа ҳудудларига кетишаётганлиги.
Бугунги кунда Тожикистонда янги саноат корхоналари барпо этилиб, фуқаролар ўз ватанларида иш билан таъминланяптилар.
Санкт-Петербург бизнесининг Тожикистонга кириб бориши фуқароларнинг иш билан таъминланишига катта имкониятлар яратиб бермоқда.
Бош консул тожикистонлик мигрантлар ўртасида қонун бузилиш ҳолатларига ҳам тўхталиб ўтди.
“Афсуски фуқароларимиз ўртасида баъзан билимсизлигидан ва баъзан таваккалчиликдан Россия қонунларини бузиш ҳолатлари учраб турибди. Лекин ҳеч қандай вазиятда улар Россия қонунчилигини бузганликлари учун жавобгарликдан озод этилмайдилар. Агар фуқаро “енгил” қоидабузарлик содир этса, жаримага тортилади ва депортация қилинади. Агар у жиноий ҳуқуқбузарликка қўл урса, бу масала суд томонидан ҳал қилинади. Ҳар қандай қоидабузарлик ҳолати алоҳида кўриб чиқилади”,- деб таъкидлади Бош консул.