Мақола

798 21/06/2022

Тожикистон 2021 йилда Россиядан пул ўтказиш бўйича биринчи учталикка кирган эди. Бу ҳақда Жаҳон банкининг “Миграция ва тараққиёт” ҳисоботида таъкидлаб ўтилди,-деб хабар беради ASIA-Plus нашри.

2021 йилда Тожикистонга юборилган пул ўтказмалари 3 млрд. долларни ташкил этди. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 34,5 фоизи демакдир. Тожикистондан аввалги ўринларни Ливан (54%) ва Тонга (44%) эгаллаган.

Собиқ совет давлатлари ўртасида иқтисодиёт учун пул ўтказмларининг аҳамияти жуда катта. Бу рўйхатга кўра Тожикистон мигрантларидан кейинги ўринни Қирғизистон эгаллади. Қирғиз мигрантлари юборган маблағлар  ўтган йилги якун бўйича мамлакат ЯИМнинг 33%ни ташкил этди. Кейинги ўринларни Молдова (15,2%), Грузия (14,1%). Ўзбекистон (13,3%), Арманистон (11,6%) эгаллади.

Сўнгги йилларда Россиядан пул ўтказиш улуши сезиларли даражада камайди ва 2021 йилда 58%ни ташкил этди. 2010 йиллар ўрталарида Россиядан ўтказмалар бундай тушумларининг 90%ни ташкил қиларди.

Жаҳон банки иқтисодчиларининг таъкидлашларича, Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари бошланганидан сўнг Тожикистонга пул ўтказмалари 2%га ўсишини мўлжаллаган эдилар. Янги прогнозларга кўра эса бу йил Тожикистонга пул ўтказиш ўтган йилга нисбатан 22% қисқариши кутилмоқда. Бу Россияда иқтисодий фаолликнинг пасайиши билан изоҳланади.

Шу билан бирга Тожикистон Марказий Осиёда Россия энг кўп инвестиция киритаётган давлат бўлиб қолмоқда.

Таққослаш учун Ўзбекистонга киритилган инвестиция кўрсаткичи 4%, Қозоғистонда 2% ни, Қирғизистонда эса атиги 1%ни ташкил этади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация