Мақола

2 946 31/07/2023

Ўқлар жабрланувчининг кўкраги ва ошқозон қисмига теккан.

Москвада шампан виноси сачраши сабабли чиққан можародан сўнг, москвалик тожикистонлик мигрантга қуролли ҳужум қилди. Воқеа 27 июл куни Северное Чертаново микрорайонида содир бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тожикистонлик 23 ёшли қурилиш ишчиси тўхтаб турган машина ёнида турганида, 45 ёшли москвалик унинг устига ва машинага шампан виноси сепиб юборган. Воқеадан сўнг муҳожир ундан кечирим сўрашни талаб қилган, бироқ эркак агрессив муносабатда бўлиб, кечирим сўрамаслиги ҳамда ҳаётида хоҳлаган ишни қилишини айтган. Бу оғзаки айтишувдан сўнг москвалик кетиб, кейинчалик травматик тўппонча билан қайтиб келди. Аввалига у жабрланувчини қўрқитиш учун ҳавога бир неча марта ўқ узган, кейин эса муҳожирга ҳужум қилиб, унга қарата ўқ узган. Ўқлар жабрланувчининг кўкраги ва ошқозон қисмига теккан. Жиноятчи воқеа жойини тарк этиб, қочиб кетган.

Гувоҳлар зудлик билан тез ёрдам чақиришган, полиция эса тергов бошлаган. Видеокузатув камера тасвирлари туфайли полиция отишмани содир этган шахсни топди. Бир соат ичида москвалик уйидан чиқаётганда қўлга олинган.

Бундан ташқари, маълум бўлишича, бу шахс аввалроқ жамоат жойида спиртли ичимликлар ичиш билан шуғулланган ва бу унинг тажовузкор хатти-ҳаракатларига ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин.

Яраланган қурувчи касалхонага етказилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг аҳволи оғир, аммо барқарор экани айтилмоқда. Расмийлар суриштирув ўтказиб, ҳужум учун жавобгарликка тортиш чораларини кўрмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация