Мақола

2 513 24/03/2023

Тожикистон фуқаролари Россия фуқаролигини олиш бўйича рекорд ўрнатмоқда.

2022 йилда Россия фуқаролигини олган  Тожикистонликлар сони рекорд даражага – 173 634 нафарга етди. Биз сўнгги етти йил давомидаги маълумотларни таҳлил қилиб, уларни Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги кўрсаткичлар билан солиштиришга, шунингдек, Тожикистон аҳолисининг Россия фуқаролигини олишга бўлган бундай кучли истаги сабабларини аниқлашга қарор қилдик.

Россия Ички ишлар вазирлигининг фуқароликни қабул қилиш бўйича маълумотлари таҳлили шуни кўрсатадики, сўнгги етти йил ичида Россия фуқаролигини олган тожикистонликлар сони 6,5 баробардан зиёд кўпайган. Агар сиз 2022 йил охиригача очиқ бўлган барча маълумотларни жамласангиз, Тожикистондан келиб қўшилган янги россияликлар сони 830 минг кишидан ошади.

Марказий Осиёдаги етакчилар 

Россия фуқаролигини олишда Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари орасида ҳам тожикистонликлар етакчилик қилмоқда. Етти йил давомида (2016-2022) Марказий Осиё республикаларининг 1 миллион 56 минг 432 нафар кишиси фуқароликни олди.

Россия паспортини олганларнинг салкам ярми Тожикистон фуқаролари – 45 фоизини, Қозоғистон фуқаролари – 30 фоизини, Ўзбекистон – 16 фоизини, Қирғизистон – 9 фоизини ва Туркманистон фуқаролари 1 фоизини ташкил этади.

Россия фуқаролигини ким ва қандай қилиб олади? 

Россия фуқаролигини олиш тартиби ариза берувчининг Россия Федерацияси ҳудудидаги ҳолатига, рухсатномалар ва фуқароликни олиш учун асослари мавжудлигига боғлиқ. Танланган тоифага мувофиқ тегишли ҳужжатлар тўпламини йиғиш керак бўлади. Россия Федерацияси фуқаролигини қуйидаги асосларда олиш мумкин:

– туғилганлик ҳуқуқи бўйича;

– россиялик билан никоҳ қуриш ҳуқуқи асосида;

– рус тилида сўзлашувчи ҳуқуқи асосида;

– “қочоқлар” мақомига эга бўлган чет элликлар;

– юқори малакали мутахассислар;

– кўчиб ўтиш дастурига кирган одамлар;

– МДҲ давлатлари фуқаролари;

– СССРда туғилганлар;

– Россияда ёки собиқ Совет Иттифоқида таълим олганлар.

Ушбу асослар бўйича фуқаролик соддалаштирилган шаклда берилади ва бунда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш керак бўлади:

Вақтинча яшаш учун рухсатнома (РВП), доимий яшаш учун рухсатнома (ВНЖ), вақтинчалик бошпана гувоҳномаси, қочоқ гувоҳномаси ёки Россия Федерациясида яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжат.

Агар чет эл фуқароси ушбу тоифаларнинг бирортасига кирмаса, у фуқароликни фақат умумий тартибда олиши мумкин.

Умумий тартибга кўра: вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП), доимий яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) расмийлаштириш ва камида 5 йил Россияда яшаш керак, шундан сўнг фуқароликка ариза топшириш мумкин. 

Нима учун Россия фуқароликни олишни осонлаштиради?

2022 йилда Россия Федерацияси фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига камида бир йил муддатга Россия армиясида хизмат қилиш учун шартнома имзолаган чет элликлар учун фуқароликни соддалаштирилган тартибда олишни назарда тутувчи ўзгартиришлар қабул қилди.

Ушбу тузатишларга кўра, мазкур тоифадаги номзодлар “ВНЖ” олишлари шарт эмас. Янги тартибнинг киритилишига Украинадаги уруш сабаб бўлди.

Шундай қилиб, Россия Федерацияси чет эл, асосан, МДҲ давлатларидан келувчи фуқароларни сафарбар қилинганлар қаторига қўшиш учун шундай қарор қилди.

Агар 2022 йилда Россия фуқаролигини олган Тожикистон фуқаролари сонини календар йилига тақсимлайдиган бўлсак, ҳар куни ўртача 476 нафар Тожикистон фуқароси Россия фуқаролигини олгани маълум бўлади.

Тожикистонликлар нима учун Россия фуқаролигини олишга интиляпти? 

Тожикистонликлар Россия фуқаролигини олиш уларга яхшироқ ҳаёт кечириш имкониятини беради деб ҳисоблайдилар.

Россия фуқаролиги чет элликларга нима беради? 

Биринчи навбатда – тожикистонликлар учун Россия фуқаролигисиз ҳам бу мамлакатга бориб ишлаш имконияти мавжуд. Россия паспортининг мавжудлиги эса уларнинг рўйхатга олиш билан боғлиқ муаммоларини, патент олиш масаласини ва вақт, харажат талаб қиладиган бошқа бюрократик муаммоларни ҳал қилади.

Фуқаролик, шунингдек, уларга болалар учун яхши таълим олиш, бепул дори-дармонлардан фойдаланиш имкониятини беради.

Россияда оилалар учун давлат ёрдами мавжуд

Россия фуқаролиги Тожикистондагидан анча юқори пенсия олиш имконини беради.

Тўғри, бу йилдан бошлаб Россия МДҲ фуқаролари учун пенсия кафолатлари тўғрисидаги битимдан чиқди. Энди фақат Россия Федерациясида доимий истиқомат қиладиган ва у ерда меҳнат фаолиятини олиб борадиганлар пенсия олишлари мумкин.

Паспорт олганлар кўпроқ бўлиши мумкин эди 

Айтиш жоизки, Украинада уруш бошланиши билан кўпчилик Россия паспортини олиш жараёнини тўхтатиб қўйганига қарамай, ана шундай юқори кўрсаткичлар шаклланган.

Бу ҳақда ўтган йилнинг кузида миграция жараёнлари бўйича таҳлилий ва амалий тадқиқотлар маркази раҳбари Вячеслав Поставнин маълум қилган эди.

Россияда чипли 10 йиллик паспортлар бериш тўхтатилди 

Унинг сўзларига кўра, Россияда бўлган чет эл фуқаролари вақтинчалик яшаш учун рухсатнома (РВП) ёки доимий яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) билан қаноатланиб, паспорт олиш жараёнини тўхтатиб қўйишяпти.

“Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳамон Россияда ишлаш ва яшашга интилмоқда. Аслида, вазият аввалгидек. Ахир Тожикистон ва Ўзбекистонда иш кўпайгани йўқ. Россияда эса иш билан бандлик, ҳам юқори иш ҳақи сақланиб қолмоқда”, – дейди у.

Унинг фикрича, Россиядаги қисман сафарбарлик муносабати билан  фуқароликни олмоқчи бўлган шахсларнинг ҳаракати аввалгидек эмас.

“Аввало, гап ўз фуқароларига Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашишни тақиқлаган,  бунинг учун жиноий жавобгарликка тортиш мумкинлигини таъкидлаган мамлакатлар фуқаролари ҳақида бормоқда. Айниқса, Тожикистон фуқаролари бу вазиятда эҳтиёткор бўлиб қолишди”, – дейди эксперт.

“Вақтинчалик яшаш рухсатномаси (РВП) ёки доимий яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) билан яшашингиз, ишлашингиз мумкин. Қисман сафарбарликка тортилмайдиган хорижлик аёллар эса аввалгидек, Россия паспортини олишда давом этмоқдалар”, – дея хулоса қилди Поставнин.

Бошқача айтганда, Украина омили бўлмаганида Россия фуқаролигини олган тожикистонликлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин эди.

Манба: Аsia-Рlus.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация