Мақола

1 641 06/12/2023

Миграция рейтингида Ўзбекистон ва Тожикистон олдинги ўринда.

2023 йил 5 декабрь ҳолатига кўра, Марказий Осиёнинг постсовет республикалари орасида Ўзбекистон ва Тожикистон хорижга кетаётган муҳожирлар оқими даражаси бўйича етакчилар ҳисобланади, дейилади WorldPopulationReview халқаро мустақил тижорат ташкилоти ҳисоботида.

Лойиҳа экспертлари дунё мамлакатлари демографиясига оид маълумотларни ҳам эълон қилган.

Унга кўра, Ўзбекистондан ҳар куни 55 нафар республика резиденти ёки ҳар 26 дақиқада бир киши чиқиб кетади. Шунингдек, кунига 2067 нафар янги туғилган чақалоқ ва 580 нафар ўлим қайд этилган.

WorldPopulationReview.com маълумотларига кўра, ҳозирда мамлакат аҳолиси 35 384 614 нафарни ташкил этади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон фуқаролари сони 36 миллиондан, 2035 йилда эса 40 миллиондан ошади.

Қизиғи шундаки, Тожикистонда ҳам миграция кўрсаткичлари бир хил. Бу давлатни ҳам кунига 55 киши ёки ҳар 26 дақиқада бир фуқаро тарк этади.

Тожикистонда туғилиш кунига 703 нафар, ўлим даражаси 130 нафарни ташкил этади. Республика аҳолиси 10 миллион 223 минг 236 нафарни ташкил этган. Бундан ташқари, экспертларнинг тахминларича, тожикистонликлар сони 2035 йилга келиб тахминан 12,4 миллионга етади ва яна беш йилдан кейин у яна миллион кишига кўпайиши мумкин.

Қирғизистонда эса аҳолининг  мамлакатни тарк этиши унчалик  фаол эмас – кунига 27 киши, яъни ҳар 53 дақиқада бир киши муҳожирликка кетади. Туғилиш даражаси ўлим даражасидан тўрт баравар юқори – 417 га 104.

Бугунги кунда 6 779 345 кишини ташкил қилувчи Қирғизистоннинг аҳолиси 2025 йилга бориб 7 миллионга яқинлашиши, 2035 йилга бориб эса деярли 8 миллион кишига етиши тахмин қилинган.

Туркманистондан ҳар куни 11 фуқаро четга кетмоқда, бу ўртача ҳар 130 дақиқада бир кишидан ошмайди. Бу республикада кунига 358 нафар чақалоқ туғилиб, 118 киши вафот этмоқда. Ҳозирда республикада 6 миллион 551 минг 314 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Бу ерда ўсиш минтақанинг бошқа мамлакатларидаги каби тез бўлиши кутилмайди. Масалан, Туркманистон фуқаролари сони 2030 йилда 7 миллиондан, 2045 йилда эса 8 миллиондан ошиши кутиляпти.

Қозоғистон Марказий Осиёда миграция маълумотлари тақдим этилмаган ягона постсовет республикасидир. Бу мамлакатда кунига 1082 киши туғилиб, 501 киши ҳаёт билан видолашади. Мамлакат аҳолиси 19 696 134 кишини ташкил қилади. 2025 йилга келиб қозоғистонликлар сони 20 миллиондан ошиши, кейин эса, экспертлар тахминича, ҳар беш йилда бу кўрсаткич тахминан 1 миллионга ошиши мумкин.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация