Мақола

447 28/10/2023

Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродов 26 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган брифингда 2023 йилнинг январидан сентябригача Ўзбекистонга келган пул ўтказмалари ҳажми 8,4 миллиард долларни ташкил этганини маълум қилди.

Бироқ айтилишича, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пул ўтказмалари бўйича кўрсаткич 33,7 фоизга пасайган.

МБ бошқаруви раисининг сўзларига кўра, январь ойидан апрелгача ойлик пул ўтказмалари ҳажми 1 миллиард доллардан ошмаган, май ойидан бошлаб эса келаётган сумма мазкур кўрсаткичдан ошиб келмоқда.

Бунинг сабаблари нимада?

Аввало, Россияда иқтисодий фаолликнинг пасайиши иш ўринлари қисқариб кетишига олиб келиши мигрантларнинг умумий даромад даражасига сезиларли таъсир кўрсатади ва пул жўнатиш имкониятларини чеклайди. Иккинчи омил, рублнинг кескин қадрсизланиши мигрантлар иш ҳақларининг доллар эквивалентдаги қиймати пасайишига олиб келади.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация