Мақола

1 522 13/10/2023

Россияда йилига 1000 га яқин тожик муҳожири турли сабабларга кўра ҳалок бўлади.

12 октябрга ўтар кечаси Россиянинг Тула шаҳрида Пирогов кўчасидаги савдо павильонларидан бирида содир бўлган ёнғинда 23 ёшли йигит вафот этди. Яна бир 21 ёшли йигит заҳарлангани хабар берилган.

Тула вилояти Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғин соат 01:35 да чиққан ва савдо павильони бутун ҳудуди бўйлаб ёниб кетган. Ёнғинни ўчиришган ўт ўчирувчилар 23 ёшли эркакнинг жасадини топишди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, унинг натижаларига кўра процессуал қарор қабул қилинади.

Айни пайтда телеграм каналларида  савдо павильони Тожикистон шимолидаги Исфара шаҳрида туғилган фуқарога тегишли новвойхона бўлганини хабар қилган. Маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида уч нафар тожикистонлик зарар кўрган – бири воқеа жойида ҳалок бўлган, яна икки нафари куйиш жароҳатлари олган.

Ҳар йили бир миллиондан ортиқ Тожикистон аҳолиси иш излаб Россияга боради. Россияда йилига  1000 га яқин тожик муҳожири турли сабабларга кўра ҳалок бўлади. Россиядаги тожик муҳожирларининг ўлимига иш ва яшаш жойидаги бахтсиз ҳодисалар, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда касалликлар асосий сабаб сифатида кўрилмоқда.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация