Maqola

790 29/11/2023

Тула вилояти губернатори Алексей Дюмин имзолаган фармонга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб мигрантларга алкогол ва тамаки савдоси, умумий овқатланиш ва йўловчи ташиш, шу жумладан таксида ишлаши тақиқланади, деб хабар қилган вилоят ҳукумати матбуот хизмати.

“Губернатор Алексей Дюмин хорижлик фуқароларнинг қуйидаги иқтисодий фаолият турларида – алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари чакана савдоси, умумий овқатланиш, жамоат транспорти ва таксиларда йўловчи ташишда патент бўйича ишлашини тақиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолади”, — дейилади хабарда. Расмийларнинг сўзларига кўра, ушбу чора кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашга, Россия фуқароларини иш билан таъминлашга ёрдам беради.

Бундай чекловлар Россия Федерациясининг 19 та ҳудудида аллақачон амал қилмоқда, дея таъкидлаган вилоят ҳукумати. Улар фармон 2024 йил 1 январдан кучга киришига аниқлик киритишган. “Фармон эълон қилинганидан сўнг уч ой ичида иш берувчилар ушбу ҳудудларда ишлаётган чет эллик ишчилар билан меҳнат муносабатларини тўхтатишлари шарт”, — дея таъкидлаган расмийлар. Аниқлик киритилишича, ушбу чеклов Россия Федерацияда РВП ёки ВНЖга эга бўлганлар, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқароларига (Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон ), шунингдек, ишлашга рухсатномаси бўлган хорижий давлатларнинг юқори малакали мутахассислар фуқароларига тааллуқли эмас.

Rossiya, migrantlar: Ko‘rinishga qarab yoqmaganni qaytarishyapti

Navigatsiya