Мақола

762 22/03/2023

Ҳозирда Туланинг уч нафар фуқароси мигрантларга ҳайдовчилик гувоҳномасини сотгани учун суд қилинмоқда. Улар “ГИБДД”  ходимига пора беришган.

Тула вилояти тергов қўмитасининг тергов бошқармаси  маълумотларига кўра, 2022 йилнинг февралидан июнигача судланувчилар қонуний йўл билан ҳайдовчилик гувоҳномаси ололмаган мигрантларни суриштириб топиб, уларга “права” олишни таклиф қилишган ва булардан пул йиғиб олишган.

Ушбу маблағларнинг бир қисми “ГИБДД”  ходимига пора сифатида бериб келинган. Терговчиларнинг сўзларига кўра, “формадаги порахўр” жами 450 минг рубль пора олган. Ҳозир у ҳам тергов остида.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ва Белоруссия фуқаролари Россияда ўзларининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларидан қонуний фойдаланишлари мумкин. Келажакда Россияда миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларидан ЕОИИ аъзоси бўлган барча мамлакатлар фуқаролари, шу жумладан Қирғизистон ва Белоруссиядан ташқари  Қозоғистон ва Арманистон фуқароларига ҳам фойдаланишга рухсат бериш режалаштирилган, деб ёзади Медиа Миг.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация