Мақола

3 393 11/06/2023

Давлат Думаси депутати Александр Бородайнинг айтишича, Россиядаги муҳожирлар мамлакатнинг ички иши бўлиб, улар билан ўзи хоҳлаганича бошқариши мумкин. У Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Шоҳин Самадийнинг ксенофобик кайфиятнинг кучайиши ҳақидаги баёнотига шундай жавоб қайтарди.

Аввалроқ Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти раҳбари Шоҳин Самадий Душанбе Тожикистон фуқароларининг Россия Федерациясида турли баҳоналар билан ҳибсга олингани ҳақида келаётган маълумотлардан хавотирда эканини маълум қилганди. Ўз навбатида, Тожикистон Бош прокурори Юсуф Раҳмон Россия Федерацияси Бош прокурори Игор Красновга шошилинч телеграмма йўллаб, унда тожикистонликларнинг ҳибсга олиниши ҳақидаги маълумотлардан хавотир билдирган.

“Очиғини айтсам, бу ерда муҳокама қилинадиган ҳеч нарса йўқ”, – деб иқтибос келтиради Бородайнинг сўзларидан  News.Ru. – Россия, хусусан, ўз ҳудудини ва ўз турмуш тарзини чексиз муҳожирлар оқимидан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Қандайдир тожик дипломатининг бу ҳақда салбий фикр билдиришига, тўғрисини айтсам, тупурдим. Бу бизнинг ишимиз, уники эмас”.

Давлат Думасида Бородай “Единая Россия” партиясининг вакили бўлиб, МДҲ ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари лавозимида ишлайди. Аввалроқ депутат Бородай Россияда масжидлар қурилишига қарши чиқиб, уларни “экстремистик гуруҳлар тўпланадиган жой” деб атаган эди.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация