Мақола

868 11/03/2022

10 март куни “Turkish Airlines” Туркия аэропортларидан учинчи давлатларга учаётган россиялик йўловчиларга авиачипта сотишни тўхтатди.

Бунга Visa ва MasterCard тўлов тизимларининг Россиядан чиқиб кетиши оқибатида тўловларни ўтказишда муаммолар юзага келгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Россия аэропортлари иштирокида амалга ошириладиган барча йўналишдаги парвозлар учун чипта сотиб олиш имконияти мавжуд, яъни энди россияликлар фақат Россиядан учадиган ёки қайтадиган рейслар учун чипта харид қила олишади.

Москва-Истанбул ёки Санкт-Петербург-Истанбул тўғридан-тўғри йўналишларига чипталарни сотиб олишда муаммо йўқ.

Москва – Истанбул – Варшава – Истанбул – Москва транзит йўналишлари учун ҳам чипталар одатий тартибда сотилмоқда.

Аммо Истанбулдан Малега ёки Истанбулдан Варшавага алоҳида чипта сотиб олиш мумкин эмас.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация