Мақола

410 03/07/2023

Туркиянинг халқаро ноқонуний миграция ва юзага келиши мумкин бўлган гуманитар фожеага қарши кураши тўхтовсиз давом этмоқда.

Хусусан, Эгей ва Ўрта денгизида Европа ва айниқса, Греция томонидан эътибордан четда қолдирилмоқда. Ҳолатни яхшилаш учун Туркиянинг инсонпарварлик ёрдами ва кураши узлуксиз давом этмоқда.
Туркия Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соҳил хавфсизлик қўмондонлигидан олинган маълумотларга кўра, фақат 1 июл ҳолатига кўра, юнон кучлари томонидан Туркиянинг ҳудудий сувларига сурилган резина қайиқларда Чаноққалъа қирғоқларида 37, бошқа вақтда 47, Измирда 11, 2 июль ҳолатига кўра, Чаноққалъа қирғоқларида яна 84, охирги ҳафтада, 25 июнда 14, 26 июнда 99, 27 июнда 48, 28 июн куни 57 нафар ноқонуний муҳожирлар қутқарилган.

Шунга кўра, биргина ўтган ҳафтанинг ўзида Эгей денгизида Туркия Соҳил хавфсизлик хизмати томонидан 400 дан ортиқ ноқонуний муҳожир қутқарилди.

Эгей денгизида 1 январдан 31 майгача юнон кучлари томонидан Туркия ҳудудий сувларига қайтарилган 8678 ноқонуний муҳожир қуруқликка чиқарилди.

Бугунги маълумот бўйича, Греция томони пуфланадиган қайиқларда бўлган 84 нафар афғонистонлик қочқиннинг мамлакатга киришиг йўл қўймай, Туркия ҳудудий сувларига чиқариб юборган.

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация