Мақола

1 200 14/05/2022

Туркияда уй харид қилиб у орқали яшаш рухсатномаcи (İKAMET İZNİ) олмоқчи бўлган хорижликлар диққатига!

Туркияда яшаётган муҳожирларнинг мамлакат фуқаролигини олиши учун бир қатор талаблар мавжуд. Мазкур мамлакатда яшаётган шахсларга бунинг учун янги мажбурият лар қўйилди.

Туркиянинг расмий газетасида чоп этилган Президент қарорига кўра Туркия фуқаролигини олиш учун зарур бўлган уй-жой нархи 250 минг доллардан 400 минг долларгача оширилди. Қарор қабул қилинган кундан бир ой ўтгач кучга киради.

Аввал Туркияда фуқаролик олиш учун эмас, балки вақтинчалик яшаш рухсатномасини (İKAMET İZNİ) олиш учун арзонроқ уй харид қилишнинг ўзи кифоя эди. Энди ҳукумат бу мақсадлар учун ҳам аниқ бир суммани белгилаб қўйди.

Туркияда қабул қилинган 6458-сон қонуннинг 31-моддасига кўра 2022 йил

5 майдан Туркияда кўчмас мулкка эга бўлган шахсларнинг яшаш рухсатномаси (İKAMET İZNİ) олишлари учун мамлакатнинг катта шаҳарларидан 75 000 АҚШ доллари ва ундан юқорироқ нархга, бошқа шаҳарлардан 50 000 АҚШ доллари ва ундан юқори нархда уй сотиб олишлари керак бўлади. Уй сотиб олинадиган шаҳарларнинг махсус рўйхати мавжуд (t.me/turkiyadagi_uzbeklar каналида шундай шаҳарлар рўйхати кўрсатилган).

Кўрсатилган нархлардан паст нархга уй харид қилганларга, уйни асос қилиб яшаш учун рухсатнома (İKAMET İZNİ) га топширган аризалари рад қилинади.

Хусусий пенсия тизимига камида 500 минг доллар ёки унинг эквиваленти бўлган чет эл валютаси ҳиссаси билан кирганлар ва тизимда 3 йил қоладиган хорижликлар ҳам Туркия фуқаролигини олишлари мумкин.

 

 

 

 

 

Эрининг ўчини боласидан олаётган аёллар

Навигация